Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 8 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент ва Ашхобод ўзаро ҳужжатлар пакетини имзолади>>

8 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман музокаралари якунига кўра турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар пакети имзоланди

Тошкент кўчаларини ёритишда замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда>>

Тошкент кўчаларини ёритишда замонавий техник ечимлардан фойдаланилмоқда

Обама Қундузда шифохона ўққа тутилгани учун "Чегарасиз шифокорлар"дан узр сўради>>

АҚШ президенти Барак Обама АҚШлик ҳарбийлар томонидан Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида "Чегарасиз шифокорлар" ташкилотига тегишли шифохонанинг ўққа тутилиши учун ташкилотдан узр сўради

Ўзбекистон Россияга автомобиль экспорт қилиш ҳажмини 51 фоизга камайтирди>>

Ўзбекистон автомобилсозлари 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида автомобиль экспорти ҳажмини 51 фоиз ёки 15498 донага қадар қисқартирди

Туркияда мактаб портлади>>

Туркиянинг Диёрбаки вилоятидаги Силван туманида жойлашган мактабда портлаш содир бўлди

АҚШ Конгресси Украинага қурол етказиб бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди>>

АҚШ Конгресси 2016 йилги мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Меркель Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлишига доимо қарши эканини айтди>>

Германия канцлери Ангела Меркель Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлишига қарши эканини яна бир бор маълум қилди

АҚШ одам кўпайиб кетган қамоқлардан маҳбусларни озод қилмоқда>>

30 октябрдан кейин АҚШда гиёҳванд моддалар сақлаш ва сотишда айбланиб қамалган 6 минг киши озодликка чиқарилади

FT: Британия НАТОнинг Болтиқбўйидаги ҳаракатларида иштирок этади>>

Буюк Британия Болтиқбўйи минтақасида НАТО қуролли кучларини узоқ муддатга жойлаштиришда Германия ва АҚШ билан ҳамкорлик қилади

Блаттер ФИФА президентлигидан 90 кунга четлаштирилди>>

ФИФАнинг Одоб-ахлоқ бўйича қўмитаси ташкилот президенти Йозеф Блаттерни 90 кунга ўз вазифаларини бажаришдан соқит қилди

Россия бош штаби Афғонистонда ИШИДнинг 3 минг жангариси борлигини айтди>>

Россия бош штабининг ҳисоб-китобларига қараганда, Афғонистон ҳудудида ҳозирликда ИШИДнинг 2-3 минг жангариси фаолият олиб бормоқда

2018 йилги ЖЧ ўйинларини қабул қиладиган стадионлар номи маълум қилинди>>

Россияда 2018 йилда футбол бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилувчи ўйингоҳлар тасдиқланди

Эрдўған: Туркия Россиядан газ харид қилиш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин>>

Туркия Россия билан муносабатларнинг Сурия туфайли кескинлашуви муносабати билан ушбу мамлакатдан газ сотиб олиш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкин

Саудия Арабистонида Маккадаги фожеа қурбонларига бадал пули тўлаш қўмитаси иш бошлади>>

11 сентябрь куни Макка шаҳридаги ал-Ҳаром масжиди ҳудудига кран қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлганларга бадал пулини тўлаш бўйича махсус қўмита пул тўловларини олиши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни тўплашга киришди

Жаҳон банки: камбағал давлатлар аҳолиси бой давлатларга кўчиб ўтишда давом этади>>

Жаҳонда йирик демографик силжиш содир бўлмоқда, у яқин бир неча ўн йил ичида иқтисодий тараққиёт хусусиятларини ўзгартириб юборади

Қундуздаги воқеалардан сўнг НАТО Афғонистондаги миссиясини чўзиши мумкин>>

Қундузда бўлиб ўтган воқеалар муносабати билан НАТОнинг Афғонистондаги миссияси яна давом эттирилиши мумкин

"Ўзбекэнерго" АЖ 5 млн дона замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирмоқда>>

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти томонидан электр энергиясини назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган

ФИФА Мишель Платинини ҳам 90 кунга футболдан четлатди>>

ФИФА ахлоқ қўмитаси ташкилотнинг яна икки нафар аъзосини ўз лавозимидан вақтинчалик четлатди