KUN.UZ дайжести: 8 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 08 Октябрь 2015 4955

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 8 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Техасда 12 ёшли қизча кунига 12 минг марта акса урмоқда>>

Қайд этилишича, у кунига 12 минг мартадан аксирган. Шифокорлар эса бунинг сабабини аниқ айта олишмаяпти. Тахминларга кўра, бу тик хасталиги (тана аъзоларининг пир-пир учиши) аломати бўлиши мумкин.

Ravon машиналарига бағишланган биринчи видеоролик чиқди>>

Россия телеканаллари орқали янги Ravon брендидаги автомобиллар реклама қилинмоқда. Дастлабки видеоролик аллақачон интернетга жойлаштирилди.

Хулио Иглесиас Дональд Трампга тегишли казинога киришни истамади>>

Испаниялик машҳур қўшиқчи Хулио Иглесиас АҚШда миллиардер ҳамда АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири бўлмиш Дональд Трампга тегишли казинолардан бирига киришдан бош тортди.

Владимир Путин ўз туғилган кунида хоккей ўйнаб, рақиб дарвозасига 7 та шайба киритди>>

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрда ўзининг 63 йиллик таваллуд кунида Тунги хоккей лигасида хоккей ўйнади.

Қозоғистонлик эгизак йигитлар пойафзал харид қилишга бориб, бахтларини топишди>>

Яқинда қозоқча интернетда иккита эгизак жуфтлик бир-бирини топгани ҳақидаги хабар кўп шовшувларга сабаб бўлди. Эгизакларнинг чиройли оилалар қургани кўпчиликнинг олқишларига сабаб бўлди.

BMW’нинг энг тезкор спорткари тақдим этилди>>

BMW компанияси M4 купесининг модификация қилинган, GTS индексини олган версиясини тақдим қилди. Компания тарихидаги энг тезкор спорткарни ишлаб чиқарганини айтмоқда.

Энг узун тирбандликларга эга шаҳарлар рейтинги тузилди>>

Waze навигация хизмати томонидан тузилган рейтингга кўра, дунёдаги энг узун автомобиль тирбандликларидан Колумбиянинг Вильявисенси шаҳри аҳолиси азият чекмоқда, дея ёзди Tech Insider.

Саратонга чалинган америкалик аёл суд орқали DuPont компаниясидан 1,6 млн доллар ундиради>>

АҚШ суди химиявий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган DuPont корпорациясини 59 ёшли аёлнинг саратон хасталигига чалинишида айбдор деб топиб, корпорацияга 1,6 миллион доллар миқдоридаги жарима қўллади.

Польшалик сураткаш Фукусима-1 АЭС яқинидаги тураржойлар вайроналарида бўлди>>

Польшалик сураткаш Аркадиуш Подньесински Фукусима-1 АЭС яқинидаги тураржойлар вайроналарида бўлди. У ерда олинган суратларни сайёҳ ўз сайтига жойлаштирди. 7 октябрь куни унинг суратлари The Daily Mail нашрида қайтадан эълон қилинди.

Бишкекда инкассаторга ҳужум уюштирилиб, 612 минг доллар ўғирлаб кетилди>>

Бишкекда номаълум шахслар ҳужум уюштириб, 612 минг доллар ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда 24.kg сайти хабар берди.

ОАВ: Бразилиялик миллиардер Coca-Cola компаниясини сотиб олиб, барча ходимларни "ишдан бўшатмоқчи">>

Бразилиянинг энг бадавлат кишиларидан бири Жорже Паулу Леманн америкаликларнинг Coca-Cola компаниясини сотиб олишни ва унинг барча ходимларини ишдан бўшатишни орзу қилмоқда. Бу ҳақда Business Insider хабар берган.

Сирғали бозорида Lacetti нархи 10 минг долларни ташкил қилмоқда>>

Тошкентдаги Сирғали автомобиль бозорида 40 минг км масофа босган Chevrolet Lacetti машиналари ўртача 10 300 долларга сотилмоқда.

Fujitsu компанияси интерактив кроссовкаларини намойиш қилди>>

Япониянинг Fujitsu компанияси CEATEC 2015 кўргазмасида “ақлли” соатлари ортидан интерактив кроссовкаларини ҳам намойиш қилди, дея хабар берди Ubergizmo портали.

Facebook «лайк» тугмачаси имкониятларини кенгайтирмоқчи>>

Facebook ижтимоий тармоғи «лайк» тугмачаси имкониятларини оширмоқчи, дея хабар беради Engadget.com интернет-нашри.

Аргентина президентининг рақси интернетни “портлатиб” юборди>>

Аргентина президентининг рақси интернетда шовшувга айланиб кетди, деб хабар беради The Telegraph нашри.

«Кашмир хазинаси» узуги Гонгконгдаги савдоларда 6,7 млн долларга сотилиб, дунё рекордини ўрнатди>>

Гонгконгдаги Sotheby's аукцион уйида бўлиб ўтган кимошди савдолари чоғида «Кашмир хазинаси» номи билан машҳур узук 6,7 млн долларга сотилди, дея хабар берди Reuters.

Independent: МРБ директори Кеннеди ўлими тафсилотларини яширган>>

Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Жон Маккон АҚШ президенти Жон Кеннеди ўлими тафсилотларини ўрганиш учун ташкил этилган Уоррен комиссиясидан маълумотларни яширганликда гумон қилинмоқда, дея хабар берди The Indepdent.

Adidas 3D-принтерда кроссовкалар чиқарди>>

Adidas компанияси таги 3D-принтерда босиладиган Futurecraft 3D кроссовкалари концептини тақдим этди. Компания тарқатган релизда таъкидланишича, пойафзалнинг таги у сотилаётган жойда харидорнинг оёғидан андаза олинган ҳолда принтердан чиқарилади.

Олма-Ота аэропортида қурт 1 200 тангага сотилмоқда>>

Олма-Ота шаҳри аэропортида озиқ-овқат маҳсулотлари жуда қиммат нархларда сотилиши Қозоғистон жамоатчилиги орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аэропорт раҳбарияти тадбиркорлар қўяётган нархларга таъсир ўтказа олмаслигини тан олди.

Хитойдаги 50 полосали трассада улкан тирбандлик юзага келди>>

Хитойда янги очилган Пекин — Гонконг — Макао йўналиши боғловчи 50 полосадан иборат автотрассада дарҳол улкан тирбандликлар юзага кела бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар