КХДР терма жамоаси ўз майдонида Филиппинни енга олмади

Спорт 08 Октябрь 2015 3904

Буугун, 8 октябрь куни ЖЧ-2018 учун саралаш ўйинларининг иккинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган КХДР ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасида 5-тур учрашуви ўтказилди.

Бу ўйинда ҳисоб очилмай қолди ва шимол корейслари гуруҳ босқичида илк марта очко йўқотди.

Айни вақтда Шимолий Корея 10 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Ўзбекистон эса Баҳрайнда ғалаба қозониб, 9 очко билан корейсларга яқинлашиб олиши мумкин бўлади.

Кўпроқ янгиликлар