Машҳур компания раҳбарларининг 17 та энг қиммат “ўйинчоғи”

Жамият 08 Октябрь 2015 11873

Агар молиявий аҳволингиз бир неча миллиард долларга тенг бўлса, маблағингизни анчайин қиммат “ўйинчоқ”ларга сарфлагингиз келиб қолади. Аён бўлишича, АТ компанияларининг бойвачча вакиллари ҳам бундан мустасно эмас. Спорт командаларидан тортиб, хусусий сомолётларгача. Машҳур компанияларнинг бой вакиллари пулларини нималарга сарфлашини кўриб чиқамиз.

1.Googleнинг директорлар кенгаши раиси Эрик Шмидтнинг 72 миллион доллар миқдоридаги “Оазис” номли яхтаси мавжуд. У яхтани ҳафтасига 400 000 долларга ижарага беради. Яхта жуда кенг ва ажойиб қулайликларга эга. Унда бассейн, сув чанғисида учишга имконият ва машғулот зали бор. Бу зални истакка қараб рақс майдонига айлантириш мумкин.

2.Yahooнинг ижрочи директори Марисса Майер ўзининг дизайнерлик ишларига ихлосмандлиги билан маълум. 2006 йилда у Дэйл Чихулининг 400 та шиша санъат асарлари  коллекциясини йиғди. Марисса ушбу санъат намуналарини Сан-Францискодаги Four Seasons меҳмонхонасида жойлашган пентхауси шифтига ўрнатди. Чихулининг битта санъат намунаси ўртача ҳисобда 15 000 долларга сотилади. Миш-мишларга қараганда 400 та шиша санъат асарларининг соҳибаси уйига кўчирилиши шаҳарда жиддий йўл тирбандлигига олиб келган.

3.Tesla ижрочи директори Илон Маск ким ошди савдосида сувости қайиғи учун 866 000 доллар пул тўлади. Бу қайиқ 1977 йилда Бонд тўғрисидаги суратга олинган “Мени севган жосус” филмида кўринган эди. Илон уни “ҳақиқий” қилишга уриниб кўришни исташини айтган эди. 

4.Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин самолётларни йиғишни хуш кўришади. Узунқулоқ гапларга кўра, улар таркибида  Boeing 757, Boeing 767 ва иккита Gulfstream Vs бўлган авиафлотини сақлаш учун йилига 1,3 миллион доллар тўлашади. Флот Кремний водийсида жойлашган. 2008 йилда Пейж ва Брин ўз коллекциясига ҳужумчи самолёт 1982 йилги Dornier Alphaни қўшиб қўйишди.

5.Самолётлардан ташқари, Ларри Пейж "Туйғу" номли суперяхтага эгалик қилади. У яхтани 2011 йилда Янги зеландиялик бизнесмен сэр Дуглас Майерсдан 45 миллион долларга сотиб олган.

6.Oracle компанияси директори Ларри Эллисон катта болалар учун аталган ғайриоддий ўйинчоқлар ишқибози. У кўплаб кўчмас мулк, тезюрар автомобиллар коллекцияси ва ҳарбий самолётлар соҳиби. 2012 йилда эса Ланаи ороли учун 500 миллион доллар сарфлади. У бу ерда экокурорт ташкил қилишни режалаштирган. Салдан сўнг ўша йили у меҳмонларни оролга олиб бориш учун Island Air авиакомпаниясини сотиб олди.

7.Бундан ташқари, Эллисон 87 метрли, 16 асрда яшаб ўтган машҳур япон жангчиси шарафига номланган “Мусаси” номли яхта эгаси. Бошқа кўплаб қулайликлар қаторида, яхтада иккита мастер-сют ва баскетбол ўйнаш учун жой мавжуд.

8.Инвестор-миллиардер Марк Кюбан 87 метрли яхта Fountainhead эгаси саналади. Ташқи томондан у деярли Эллисоннинг “Мусаси”сидай кўринади. Аммо айтишларича, Кюбан яхтаси интерьери қадимий услубда нафис қилиб ишланган.

9.Бундан ташқари, Кюбан хусусий самолётлар — Gulfstream V, Boeing 757 ва Boeing 767 ларни ҳам сотиб олган. 1999 йилда у Gulfstreamни онлайн усулда сотиб олганида, Кюбаннинг 40 миллион долларлик хариди тармоқда амалга оширилган энг қиммат харид, дея баҳоланиб Гиннес рекордларига киритилган эди. 

10.Virgin Group миллиардери Ричард Брэнсон 300 кв.м ли Некер оролчаси эгасидир. Унинг бу ерда барпо этилган курортига 30 нафар киши ҳордиқ олиши мумкин. Агар меҳмонлар бассейн ёки соҳил ёнидаги дам олишдан чарчашса, улар Бренсоннинг Necker Belle яхтасида сайр қилишлари ёки унинг Necker Nymp сувости кемасида денгизни тадқиқ қилишлари мумкин.

11.Брэнсон доим денгизни севган. У 2004 йилда Aquada — дунёдаги илк ўта тезюрар машина-амфибияни сотиб олган биринчи киши бўлган эди. Ўша йили ёзда у Ла-Манш боғозини бор-йўғи 1 соату 40 минутда сузиб ўтиб рекорд ўрнатган. 

12.Брэнсон Falcon 50EXда учади. У яқинда ўзининг Некер ороли ҳаёти учун катталик қиладиган Falcon 900EXни сотди. “Менга Британиянинг Виргиния оролларидан чиқиб олиш учун кичикроқ самолёт керак. Бошқа қисқа муддарли учишларда ҳам ундан фойдаланаман”.

13.Ҳаммага маълумки, Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс мутолаани жуда хуш кўради ва унинг уйидаги кутубхона ноёб китобларга тўла. 1994 йилда у XV аср манускрипти бўлган Леонардо да Винчининг “Лестер кодекси”ни сотиб олган. Гейтс у учун 30,8 миллион доллар маблағ сарфлаган. Китоб ким ошди савдосида сотилган энг қиммат манускрипт бўлди.

14.Гейтс ҳамиша тезюрар машиналарни севган. У Porsche 930 Turbo, Porsche 959, Jaguar XJ6, Carrera Cabriolet 964 ва Ferrari 348 соҳиби эди. Microsoft да ишлаган илк йилларида у 1979 йилда ишлаб чиқарилган Porsche 911ни сотиб олган ва саҳрода машғулотлар ўтказган.

15.Microsoft  ҳамасосчиси Пол Алленнинг кўплаб қизиқарли хоббилари бор. Унинг 126 метрли яхтаси “Октопус” дунёдаги энг катта яхталардан бири. Унга иккита вертолёт ва сувости кемаси сиғадиган жой, шунингдек, кечалар ўтказиш учун шинам майдон мавжуд.

16.Аллен Иккинчи Жаҳон уришининг самолётларини ва бошқа асори-атиқаларни 90-йиллардан бошлаб йиға бошлаган. 2004 йилда у омма учун ўзининг 31 та буюмдан иборат коллекциясини очди. Миш-мишларга кўра унинг миқдори бир неча миллион долларни ташкил этади. Ҳозирда мазкур ҳарбий музей Вашингтон штатининг Эверетте ангарида жойлаштирилган.

17.2014 йил майида Microsoftнинг ижрочи директори Стив Балмер савдоларда ғолиб бўлиб, Los Angeles Clippers баскетбол жамоасини нақ 2 миллиард долларга сотиб олди.

Манба: Xabardor.uz

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38619 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44139 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6336 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17883 Ўзбекистон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 447 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри аҳолиси вакиллари билан учрашди
«Барселона» икки футболчи учун 300 млн евро сарфлаши мумкин
14:35 3066 Спорт
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 1355 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар