"Арсенал" жамоасининг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Bild нашрига берган интервьюсида "канонирлар" 2015-2016 йилги мавсумда АПЛ чемпионлигини мақсад қилгани ҳақида маълум қилди.

"Бизда ажойиб жамоа мавжуд. Кўплаб футболчиларимиз жаҳон даражасидаги футболчилар. Бизнинг мақсадимиз АПЛда ғолиб бўлиш. Ўйлашимча, буни амалга ошира оламиз. Муҳими етакчиларимиз жароҳат олишмаса бўлгани. Қолганини бажариш қўлимиздан келади.

Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқдамиз. Ўтган мавсумда "Сити"ни, бу йили эса "Юнайтед"ни муҳим ўйинларда мағлуб этдик. Бу бизнинг ўйинимиз бир хил темпда давом этаётганидан дарак беради.

Тўғриси, "Бавария" дортмундликларни йирик ҳисобда (5:1) мағлуб этишини кутмагандим. Уларнинг сўнгги ўйинлардаги натижалари жамоа оптимал формада эканлигини кўрсатмоқда. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин эса шуни кўрсатдики, агарда биз бор кучимиз билан ўйнасак, исталган рақибни доғда қолдира оламиз, ҳатто "Бавария"ни ҳам", - дейди Месут Ўзил.

Маълумот учун, "Арсенал" айни вақтда АПЛнинг 8 туридан кейин 16 очко билан турнир жадвалида "Манчестер Сити"дан 2 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда жойлашган.

Жамоа ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасидаги кейинги ўйинни "Бавария"га қарши ўтказади.