Немис экспорти 2009 йилдан бери энг кучли пасайишга учради

Жаҳон 08 Октябрь 2015 2728

Германия экспорти августда июлга нисбатан 5,2 фоизга тушиб кетган ва бу 2009 йилдан бери энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди. Мамлакат импорти ҳажми 3,1 фоизга қисқарган. Ташқи савдо профицити 15,3 млрд еврогача тушиб кетган (июлда бу кўрсаткич 25 млрд еврони ташкил қилган).

Мамлакат статистик хизмати кескин пасайишнинг сабабларини келтирмаяпти. Шу билан бир вақтда бу маълумотлар Евроҳудуддаги иқтисодий вазият ёмонлашаётганининг аломатларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ етакчи немис тадқиқот институтлари 2015 йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 2,1 дан 1,8 фоизга туширган эдилар. Францияда тадбиркорлар кайфияти индекси 98 дан 97 гача тушиб кетган. Шу билан бирга Франция ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2-чоракда нолга тенг бўлди.

Бироқ Евроҳудудда инвестицияларнинг секин-аста ўсиши ижобий белги бўлиб қолмоқда. Унинг эвазига 4-чоракда ЯИМнинг ўсиши умумий кўрсаткичи 0,5 фоизга эришади (3-чоракда 0,4 фоиз).

Агентликнинг таъкидлашича, Европа марказий банкининг иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган қўшимча қадамлари, айниқса еврони кучсизлантиришга эришилса, ўсишнинг тезлашишига олиб келиши мумкин. Бу немис иқтисодиётини кўпроқ рақобатбардош қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар