Обама Қундузда шифохона ўққа тутилгани учун "Чегарасиз шифокорлар"дан узр сўради

Жаҳон 08 Октябрь 2015 2344

АҚШ президенти Барак Обама АҚШлик ҳарбийлар томонидан Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида "Чегарасиз шифокорлар" ташкилотига тегишли шифохонанинг ўққа тутилиши учун ташкилотдан узр сўради, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг баёнотини Reuters ахборот агентлиги.

"Бугун эрталаб президент Обама "Чегарасиз шифокорлар" ташкилоти президенти, шифокор Джоанн Льюга Қундузда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ташкилотнинг шифохонасига ҳаводан янглиш зарба берилиши оқибатида шифохона ходимлари ва беморлар ҳалок бўлгани учун узр сўраш ва ҳамдардлик билдириш мақсадида телефон қилди", деб айтди Эрнест.

Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Қундуздаги ҳужумни фожиавий хатолигини тан олгани маълум қилинганди.

"Чегарасиз шифокорлар" ташкилоти шифохонасига зарба берилиши оқибатида 19 киши: 12 нафар ходим ва камида 7 нафар бемор, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлган. Яна 37 нафар киши, шу жумладан ташкилотнинг 19 нафар ходими жароҳатланган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66396 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36812 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 134 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 142 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1457 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 359 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 259 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 921 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар