Олма-Ота аэропортида қурт 1 200 тангага сотилмоқда

Жамият 08 Октябрь 2015 3575

Олма-Ота шаҳри аэропортида озиқ-овқат маҳсулотлари жуда қиммат нархларда сотилиши Қозоғистон жамоатчилиги орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аэропорт раҳбарияти тадбиркорлар қўяётган нархларга таъсир ўтказа олмаслигини тан олди.

Аэропорт раҳбари Айбол Бекмуҳанбетовнинг сўзларига қараганда, бу ерда раҳбариятга бўйсунмайдиган, ижара асосида ишлайдиган тадбиркорлар истаган нархларида савдо қилишмоқда. Аэропорт маъмурияти уларга таъсир ўтказишга ҳақли эмас.

Nur.kz сайти у ердаги нархлар қайд қилинган бир қанча стенд ва жавдалларни суратга олиб, интернетда жойлаштирди. Расмларда кўринишича, қурт нархи 1 200 танга, 0.3 л сув 700 танга, круассан 900 танга, чупа-чупс 600 танга, “Дирол” сақичи 500 тангани ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, бу шунчаки расмий маълумотлар, халқаро терминаллар барларида нархлар янада юқорироқ.

Илк бора шу йилнинг апрелида йўловчилардан бири мана шундай суратни интернетга жойлаштирган эди. Унда битта сомсанинг нархи 1000 танга деб кўрсатилган эди. Бу ҳолат қизғин баҳсларга сабаб бўлди, фуқаролар аэропорт маъмуриятига ва бошқа масъул шахсларга мурожаатлар ёғилди.

Туман бошқармаси 2 ой текширув ўтказди, лекин ҳолатни яхшилай олмади. Фақатгина харидларга чек расмийлаштирмаётган сотувчиларга нисбатан чора кўрилди.
Шу билан бирга, расмийлар янги текширувнинг ўтказилмаслигини баён қилдилар.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар