Ўзбекистон автомобилсозлари 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида автомобиль экспорти ҳажмини 51 фоиз ёки 15498 донага қадар қисқартирди.

Маълумотларга кўра, GM Uzbekistan қўшма корхонаси Россия бозорида 1746 дона автомобиль сотиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоиз кам кўрсатчикни қайд эта олган.
Аввалроқ Москвада 8 октябрда янги “Ravon” автомобиль бренди намойиш қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Эндиликда Ўзбекистон автомобилсозлари МДҲ давлатларига ўз автомобилларини Ravon бренди остида экспорт қилади. МДҲ давлатлари бозорларига бу бренд остида дастлаб Nexia ва Gentra, кейинроқ эса Spark ва Aveo автомобиллари чиқарилиши кутилмоқда.