Манама шаҳрида Баҳрайн ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-саралаш босқич гуруҳ учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчилар ғалаба билан қайтадиган бўлишди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда эса, ўйиннинг бориши ўзгарди. Дастлаб, рақиб жарима майдончасидаги пала-партишликлардан кейин Игорь Сергеев ажойиб тарзда ҳисобни очди. Дарвозага зарба сифатида Марат Бикмаев томонидан йўлланган тўп Сергеевга бориб тушди, Игорь 3 метрлардан дарвозани ишғол қилди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, яъни 56-дақиқада чап қанотдан ёриб кирган Бикмаев жамоадоши Аҳмедовни тўп билан таъминлади, Одил дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади, 0:2.

62-дақиқада Сардор Рашидов ўнг қанотдан ҳимоячини алдаб ўтиб, чап оёғи билан ажойиб зарбани ижро этди ва терманинг учинчи голини киритди.

90+4-дақиқада Элдор Шомуродов тўртинчи голни урди.

Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди ва термага муҳим уч очкони тақдим этди.

Шу тариқа, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа саралаш баҳсларида кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритишди ва ўз очколари сонини 9тага етказишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги, 6-тур учрашувида гуруҳ босқичи учрашувларини ўтказиб юборади ва 7-тур доирасида 15 ноябрь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини қабул қилади.

ЖЧ-2018 саралаши
Баҳрайн - Ўзбекистон — 0:4
Голлар: Игорь Сергеев (52), Одил Аҳмедов (56), Сардор Рашидов (66), Элдор Шомуродов (90+4)
Баҳрайн: Муҳаммад Аббос, Саид Шуббар, Саид Аҳмад (Иса, 70), Абдулваҳоб, Абдулла Алҳаза, Абдулла Ҳилол (Хасан, 57), Абдулла Умар, Саид Аднан (Сафи, 85), Ҳусан Бобо, Сами Алҳусани, Аршид ал-Хути
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжев, Одил Аҳмедов (Элдор Шомуродов, 86), Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Сервер Жепаров (Жасур Хасанов, 84), Маркат Бикмаев (Жавоҳир Соҳибов, 74), Игорь Сергеев.