Ўзбекистон профессионал футбол лигаси тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор футболчи, мураббий ва клуб аъзолари жазога тортилишди.

Бу сафар Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Фарғонанинг «Нефтчи» клубига қарши учрашувдаги ҳаракатлари туфайли клубнинг тўрт нафар аъзоси жазога тортилди. Қуйида тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан танишиб чиқиш мумкин.

Олий лига бўйича
«Олмалиқ» мураббийи Геннадий Денисов 22-турнинг «Қизилқум»га қарши ўйинида ҳакамлар бригадасига ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва кейинги сафар каби ҳолатлар такрорланганда жазо чоралари кучайтирилиши ҳақида огоҳлантирилди.
«Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов 24-турдан ўрин олган «Машъал»га қарши ўйинда қанот ҳакамини ҳақорт қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе 24-турнинг «Нефтчи»га қарши ўйинида рақибнинг юзига тепгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов «Нефтчи»га қарши ўйин тугагач ёрдамчи ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Пахтакор» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов 24-турдан ўрин олган «Нефтчи»га қарши ўйин тугагач ҳакамларни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.
«Пахтакор» маъмури Даврон Саидов 24-турининг «Нефтчи»га қарши ўйини тугагач агрессив ҳаракат қилгани ва ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов 24-турдан ўрин олган «Пахтакор»га қарши ўйинда ўйин тўхтатилган вазиятда рақибнинг юзига ургани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар лигаси бўйича
«Қизилқум» ярим ҳимоячиси Севдиер Ҳамроқулов 22-турдан жой олган «Олмалиқ» билан ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Қизилқум» ҳужумчиси Руслан Санаев 23-тур доирасидаги «Қўқон-1912»га қарши ўйинда рақибга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди
Биринчи лига бўйича
«Ғиждувон» ҳимоячиси М. Қосимов 8-турдаги «Ўз-Донг-Жу»га қарши ўйинда рақибга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.