Сурияда АҚШ жанговор самолёти охирги 6 кун ичида камида бир марта Россия самолёти билан тўқнашиб кетмаслик учун ўз йўналишини ўзгартиришига тўғри келди. Бундай маълумотни журналистларга АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий вакили, капитан Жефф Дэвис берди.

"Бизда самолётимиз Россия самолёти билан хавфсиз узоқликни кафолатлаш мақсадида ўз йўналишини ўзгартиргани қайд қилинган камида битта ҳолат бўлди", деб айтди Дэвис Россия ва АҚШ ҳарбий авиациясининг Суриядаги операциялари ҳақида гапира туриб.

Дэвиснинг айтишича, бу ҳолат Сурияда Россия ва АҚШ қуролли кучлари ўртасида нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган икки томонлама маслаҳатлашувларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтгандан кейин юз берган.