Платини ҳам Блаттер каби ўз лавозимидан 90 кунга четлатилиши мумкин

Спорт 08 Октябрь 2015 1961

УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА ташкилотидаги порахўрлик билан боғлиқ можаролар доирасида ўз лавозимидан 90 кун муддатга четлатилиши мумкин. Бу ҳақда BBC Sport хабар берган.

Хабарда айтилишича, ФИФАнинг Одоб-ахлоқ бўйича қўмитаси Йозеф Блаттернинг ўз лавозимидан 90 кунга четлатилиши бўйича қарорни Платинига нисбатан ҳам қўллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария ҳукумати 24 сентябрь куни ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатганди.

ФИФА раҳбари УЕФА президенти Мишель Платинига ноқонуний тарзда 2 млн швейцар франки ўтказиб берганликда гумон қилинмоқда.

Қайд этиш керакки, Платини 2016 йилнинг февралида ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда ғалаба қозониш учун асосий номзод саналади.

Кўпроқ янгиликлар