Пётр Порошенко Қозоғистонга расмий сафар уюштирмоқда

Жаҳон 08 Октябрь 2015 3685

Украина президенти Пётр Порошенко Қозоғистонга расмий сафар билан кетди. 9 октябрда Порошенко аввал Қозоғистон бош вазири Карим Масимов, сўнгра Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади. Сўнгра кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтади. Унинг натижаларига кўра бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган, деб маълум қилмоқда Порошенконинг расмий интернет-ваколатхонасига иқтибос келтирган ҳолда Zakon.kz нашри.     

Имзоланадиган ҳужжатлар орасида Украина ва Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий, ёнилғи-энергетика, аграр саноати, транспорт, ишлаб чиқариш, коинот соҳаларидаги икки томонлама ривожланиши устуворликларини аниқлайдиган Йўл харитаси ҳам имзоланади.

Шунингдек,  Порошенко ва Назарбоев Украина-Қозоғистон бизнес анжуманида иштирок этадилар.

Кўпроқ янгиликлар