"Реван" Алибобо Раҳматуллаевни ортга қайтариб юборди

Спорт 08 Октябрь 2015 4926

Озарбайжоннинг "Реван" жамоаси ўзбекистонлик ёш футболчи Алибобо Раҳматуллаев билан бироз олдинроқ тузган шартномасини бекор қилди. Бунга сабаб сифатида футболчининг ўйини жамоани қониқтирмагани айтилган.

Ўтган ойда ушбу футболчи "Навбаҳор" жамоаси сафидан "Реван"га бориб қўшилгани ва озарлар жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолангани хабар қилинганди.

Бироз олдинроқ, у Ўзбекистондаги нашрлардан бирига берган интервьюсида янги жамоасидаги шароитлардан кўнгли тўлгани, "қачондир хорижда тўп суришимга ишонгани" ҳақида айтиб ўтганди.

Маълумот учун, "Раван" жамоаси ўтган мавсум якунига кўра мамлакат премьер-лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлганди. 2007 йилда ташкил топган ушбу жамоа 2011 йилга келиб Озарбайжон премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. "Арслонлар" 2013-2014 мавсумда Озарбайжон кубоги ярим финалига қадар етиб боришганди. Бу клуб тарихидаги энг катта ютуғи ҳисобланади. Аммо, шу мавсумнинг ўзида қуйи дивизонга тушиб кетганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар