Европа Иттифоқига бориб ўрнашадиган қочқинлар миқдори шу йил охиригача 1 млн кишига етади. Бу ҳақда штаб бошлиғи Валерий Герасимовга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Айни пайтда Евроиттифоқ ўз давлатларида 150 минг муҳожирни жойлаштиришга қарор қилди. Аммо муҳожирлар оқимининг реал кўрсаткичлари каттароқдир. Айрим маълумотларга қараганда, шу йилнинг ўзида бошпана қидириб қитъага 1 млн гача одам келиши мумкин. Улар орасида Афғонистон вакиллари ҳам кам эмас”, - маълум қилди у.