Россия давлат автомобиль назорати Зеленограддан "В***ОР" сериясидаги автомобиль рақамларини чақиртириб олди

Жаҳон 08 Октябрь 2015 2903

Аввалроқ хабар қилинганидек, москвалик автомобиль эгаларида шов-шувга сабаб бўлган "В***ОР" сериясидаги автомобиль рақамлари Зеленограддан (Москвадаги маъмурий округ) чақиртириб олинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Москва бўйича ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Андрей Галиакберов маълум қилди.

"Зеленоградда жойлашган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимларига ташриф буюрувчилар оқимининг сезиларли ошганини таҳлил қилиб, Москва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси раҳбарияти "В***ОР 777" сериясидаги автомобиль рақамларини қайта тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди", деб айтди Галиакберов.

Галиакберовнинг айтишича, бу сериядаги рақамлар Москванинг турли округларида жойлашган рўйхатдан ўтказиш бўлимларига юборилган ва автомобиль эгаларига бошқа сериядаги рақамлар каби электрон навбат тартибида берилади.

"Москва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясининг бўлимларида махсус компьютер дастури ўрнатилган бўлиб, дастур тасодифий рақамлар принципи бўйича ишлайди. Бу рақамларнинг тақсимланиши жараёнига четдан аралашиш имкониятини истисно қилади", деб тушунтирмоқда Галиакберов.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар