Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг маълум қилишича, 8 октябрь куни Россия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётлар 22 марта ҳарбий парвоз амалга оширишди ва Сурия ҳудудидаги жангариларнинг 27та объектини бомбалади.

"Бугун самолётларимиз Ҳомс вилояти ҳудудидаги жангариларнинг 8та муҳим объектларига ҳаводан ҳужум уюштирди. Натижада бу объектлар бутунлай вайрон қилинди", дейди Конашенков.

Шунингдек, бугунги ҳужумларда Су-25 ва Су-34 самолётлари Ҳама ва Ракка вилоятларида ИШИД базаларига зарбалар йўллашган.

"Бу ҳужумлар натижасида жангариларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадида барпо қилинган инфратузилмалар йўқ қилинган", дейилади вазирлик хабарида.