Ижтимоий тармоқларда шовшув келтириб чиқарган навбатдаги видеолавҳада бир гуруҳ йўловчиларнинг устига юк босилган КамАЗдан бир амаллаб қутулиб қолгани акс этган.
Айтилишича, воқеа Россиянинг Омск шаҳрида содир бўлган.

Лавҳада кўриниб турганидек, юк автомобиллари колоннаси кетаётганида улардан бири йўловчиларни ўтказиш учун тўхтаган, аммо унинг орқасидан келаётган КамАЗ тезликни туширишган улгурмаган.

У юк машинасининг кузовига катта тезликда келиб урилди. Йўловчилар унинг тагида қолиб кетиши мумкин эди. Улар четга қочиб улгуришди.