Руперт Мердок Обаманинг қора танли эканлигига шубҳа билдирди

Жаҳон 08 Октябрь 2015 5501

Медиамагнат Руперт Мердок АҚШ президенти Барак Обаманинг ҳақиқий қора танли президент деб ҳисобламаслигини айтди. Унинг фикрича, президент лавозимига номзодлардан бири, қора танли Бен Карсон Обамадан кўра кўпроқ ирқий камчиликлар муаммоларини эплай олган бўларди. Мердок бу ҳақдаги ёзувни Twitter’да чоп этди.

"Бен ва Кенди Карсон ажойиб инсонлар. Ирқчилик муаммолари ва бошқа кўплаб саволларни эплай оладиган ҳақиқий қора танли президентга нима дейсиз?", деб ёзди магнат.

Аввалроқ Мердок Карсон Детройт геттосида улғайгани, Обама эса оқ танли инсон ҳаёт йўлини босиб ўтганини айтган. Мердок Обаманинг аждодлари қуллар бўлмаганига ҳам урғу бериб ўтмоқда.

Обаманинг ўзи кўп мароталаб ўзининг қора танли эканлигини айтиб, афроамерикаликларнинг муаммоларни кўп марта оммавий муҳокамага олиб чиққан. Обама ҳақиқатан ҳам қулларнинг фарзанди ҳисобланмайди, чунки унинг отаси АҚШга Кениядан келган ва оқ танли аёлга уйланган.

Карсон эса, ўз навбатида, қора танлилар муаммоларини алоҳида муҳокама қилишни жамиятда ихтилофни яратиш учун сабаб деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, у нейрожарроҳ бўлиб ишлаган ва тана ранги инсоннинг қандайдир муҳим тавсифларини белгилай олмаслигини яққол кўрган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар