Саудиялик аёлга хиёнаткор эри туфайли қамоқ жазоси билан таҳдид қилинмоқда

Жамият 08 Октябрь 2015 5969

Саудия Арабистонида ўз турмуш ўртоғини уй хизматчиси билан хиёнат қилганини видеога олган аёлга қамоқ жазоси билан таҳдид қилинмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди. Нашрнинг маълумотларига кўра, аёл ҳурматсизлик ва обрўсизлантиришда айбланмоқда.  

Аёл мобиль телефонга ўз эрининг уй хизматчиси билан гаплашиб, кейин у билан ишқий муносабатларга кирганини видеога олган. У ўзининг хиёнаткор эридан ўч олиш мақсадида ижтимоий тармоқда ушбу видеони чоп этди ва "Бундай эр учун энг кичик жазо – уни изза қилишдир", деб ёзиб қўйди. 

Ушбу ролик интернетда тез тарқалиб кетди. Ижтимоий тармоқларнинг кўпчилик фойдаланувчилари алданган аёлни қўллаб-қувватладилар: "Сен бунга қандай жасорат билан ёндашганингни ижобий қаршилайман. Сен тўғри йўл тутдинг", деб ёзди блогер Ал Ямама.

Адвокатларнинг айтишича, аёл бир йилгача қамоқ жазосига ёки 500 минг риаллик (87,6 минг доллар) жаримага тортилиши мумкин.

Саудия Арабистони қонунларига кўра, обрўсизлантирувчи сурат ёки видеони олиш учун мобиль телефон ёки камерадан фойдаланган исталган одам жазога тортилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар