Швецияда Нобель ҳафталиги: Сонлар ва фактлар

Маданият 08 Октябрь 2015 3723

Швецияда Нобель ҳафталиги бошланди. Айнан шу туфайли XABARDOR.UZ материалларида энг нуфузли деб ҳисобланган илф-фан мукофоти билан боғлиқ ёрқин ҳодисаларни кузатинг.

Ҳар йили октябрь ойининг бошида Стокгольм (Швеция) ва Осло (Норвегия) да Нобель ҳафталиги бўлиб ўтади, унда физика, химия, физиология ва тиббиёт, адабиёт, иқтисодиёт бўйича мукофот ва тинчлик мукофоти лауреатлари эълон қилинади.

Мукофотга қандай қилиб таъсис солинган
Альфред Нобель, 1896 йил
Физика, химия, тиббиёт ва физиология, адабиёт мукофотлари, шунингдек тинчлик бўйича мукофот кашфиётчи ва саноатшунос Альфред Бернхард Нобель (1883-1896) томонидан таъсис этилган. 1895 йилда А.Нобель кўрсатма ишлаб чиқди, унга кўра, кашфиётчининг маблағидан келиб тушган даромад ҳар йили бешта тенг қисмларга бўлиниши ва мукофот тарзида тақсимланиши лозим. 1900 йилда Стокгольмда ташкилотнинг маъмурий органи - Нобель фонди ташкил этилди. Ўша вақтда фонд ҳажми 31 млн швед кронини ташкил этган. Мукофотлар эса 1901 йилдан бери тақдим этиб келинмоқда. 1968 йилда Швеция Давлат банки ўзининг 300 йиллигига бағишлаб, Альфред Нобель хотирасини ёдга олган ҳолда, иқтисодиёт бўйича мукофотга асос солди. У 1969 йилдан бери Нобель мукофоти билан биргаликда, бир хил шартлар асосида тақдим этилади, бироқ пуллар Давлат банки томонидан ажратилади.

Моддий қисмдан ташқари (2015 йилда - 8 млн швед крон; тахминан 950 минг АҚШ доллари) мукофот лауреатига диплом ва олтин медаль ҳам тақдим этилади. Медаларнинг олд томони (аверсе)да Альфред Нобел (тинчлик ва иқтисодиёт бўйича мукофотларда суратда бироз фарқ бор) портрети туширилган. Медалнинг орқа томонидаги (реверсе) суратлар ҳар бир мукофот учун индивидуал.

Мукофотга лойиқ деб топиш қоидалари
Ҳар бир мукофот уч нафардан ортиқ бўлмаган шахсларга тақдим этилиши мумкин. Агар битта кашфиёт учун икки ёки уч лауреат тақдирланса, у ҳолда мукофот маблағи тенг тақсимланади. Қоидага кўра, мукофот бир шахсга бир маротаба берилади. Лауреатни мукофотдан маҳрум қилиш имкони йўқ.

Мукофот тақдим этилмаган ҳоллар ҳам бўлган, чунки унга мос номзод топилмаган (масалан, Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида номзодлар сони кам бўлган, шунинг учун ҳам танлаш қийин кечган).

Номзодларни тақдим этиш жараёни сентябрда бошланади ва кейинги йилнинг 31 январида якунланади. Қоида бўйича, номзодлар номи 50 йилгача ошкор қилинмайди, бироқ кўп ҳолларда номзодни илгари сурган ташкилотлар маълумотни ўзлари тақдим этадилар.

Лауреатларга мукофотларни тақдим этиш 10 декабрь, яъни Альфред Нобель вафот этган кунда декабрь ойи Нобель ҳафталиги доирасида Стокгольм ва Ослода бўлиб ўтади. Тинчлик бўйича мукофот Ослода Норвегия қиролининг иштирокида Норвегия Нобель мукофоти қўмитаси раиси томонидан топширилади. 1990 йилдан бери тақдирлаш маросими Норвегия потайтахти мэрининг қароргоҳида бўлиб ўтяпти. Маросимда лауреат сўзга чиқади.

Қолган мукофотларни Стокгольмда Швеция қироли топширади. 1926 йилдан бошлаб байрамона маросим Стокгольм Концерт залида бўлиб ўтмоқда. Мукофот топширилиши арафасида лауреат маъруза ўқийди. Агар лауреат мукофотни унинг номи эълон қилинганидан бир йил ўтгунига қадар олмаса, пул фонд қарамоғида қолади.

Қайд этиш керакки, бу йилги мукофотлар 4 йўналиш бўйича ўз эгаларини топиб бўлишган.

Дастлаб, 5 октябрь кунида Тиббиёт йўналишида ғолиблар тақдирланди. 2015 йилнинг тиббиёт бўйича Нобель мукофоти паразит қуртлар чақирадиган инфекцияларга қарши тура оладиган препарат ярата олган тадқиқотчилар Уильям Кэмпбелл ва Сатоши Омура, шунингдек, безгакка қарши илож топган Юй Туга берилди.

6 октябрь куни эса Физика бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндорлари сифатида нейтрино осцилляциясини очган Такааки Кажита ва Артур МакДональд номлари маълум қилинди.

7 октябрь куни Химия бўйича Нобель мукофоти ДНК репарацияси бўйича изланишлар қилган олимларга берилди. Булар швециялик Томас Линдал, америкалик Пол Модрич ва туркиялик Азиз Санкар бўлишди.

Бугун, 8 октябрь куни 2015 йил учун адабиёт йўналишида Нобель мукофоти таниқли беларусь ёзувчиси Светлана Алексиевичга тақдим этилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар