Sony раҳбари Кадзуо Хираи компаниянинг 2016 йилда смартфонлар бозорини тарк этиши тўғрисидаги хабарни тасдиқлади, дея хабар берди Reuters.

Унинг сўзларига кўра, мобиль бўлими олдида ўз натижаларини яхшилаб олиши учун тўлиқ бир йил бор. Акс ҳолда, компания улар учун бошқа чораларни қидиришни бошлайди.

Айни пайтда компаниянинг Xperia смартфонлари Япония бозорининг 17,5 фоизинигина эгаллаб турибди, Шимолий Америкада эса бу кўрсаткич 1 фоизга ҳам етмайди.