Subaru компанияси иккита янги прототипни кўрсатди: VIZIV Future ва Impreza 5-Door. Биринчиси ишлаб чиқарувчи келажакдаги автомобилларини қанақа кўришини намоён қилса, иккинчиси Impreza оиласининг келажагини кўрсатиб беради.

Концепт-карларнинг оммавий намойиши октябрда Токио автосалонида бўлиб ўтади.
VIZIV Future концептуал кроссовери гибрид куч қурилмаси билан таъминланган. Унинг кучи, двигатель ва батареялари ҳақида маълумот келтирилмади. Фақатгина унинг таркибига Levorg универсалида биринчи марта қўлланган турбо двигатель борлиги айтилмоқда.

Унинг кучи, модификацияга қараб, 170-300 от кучига тенг бўлиши мумкин.
VIZIV Future EyeSight хавфсизлик тизимлари пакети билан жиҳозланган. Прототипда у навигацион тизим билан уйғунликда ишлайди. Бундан ташқари, машина автоматик бошқарув ва автопарковка тизимларига эга.
Subaru Impreza 5-Door прототипи ҳақида ҳеч қандай маълумотлар келтирилмади. У фақат Impreza оиласининг келажагини кўрсатиши айтилди.