Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Интернетда Россия ракеталарининг Курдистон устидан учиб ўтгани тасвирланган видео пайдо бўлди>>

Курдистоннинг "Пешмерг" кўнгиллилар қўшинининг твиттер-аккаунтида Россияга тегишли эканлиги эҳтимол қилинаётган қанотли ракеталарнинг Курдистон устидан учиб, Сурияда жангарилар томонидан назорат қилинаётган ҳудудга йўналаётгани тасвирланган видео жойлаштирилди

Россия мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясидан кўзланган мақсадлардан хабардор этди>>

Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашуви давомида Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларидан кўзланган мақсад нимадан иборатлиги ҳақида тушунтириш берди

Россия ТИВ: АҚШ кимга қарши жанг қиляпти ўзи?>>

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ИШИД позициялари бўйича ахборот алмашишдан бош тортишига муносабат билдириб ўтди

АҚШ Давлат департаменти: Россия авиациясининг 90 фоиз авиазарбалари ИШИД ва "Ал-қоида" жангариларига қарши қаратилмаган>>

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби 7 октябрда чиқиш қилиб, Россия ҳарбий-коинот кучлари томонидан Сурияда амалга оширилаётган 90 фоиз авиазарбалар ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи жангариларига қарши эмас, балки Сурия мухолифатига қарши қаратилаётганини айтди

ИШИД ўз қабиҳликларини тарғибот қилишда Telegram мессенжеридан фойдаланмоқда>>

ИШИД террорчилик гуруҳи Telegram мессенжерининг мобиль версиясидан тарғибот материаллари ва видеороликларини тарқатишда фойдаланмоқда

Сурия армияси бой берилган шаҳарларни озод қилиш учун кенг кўламли ҳужумга ўтди>>

Сурия армияси 8 октябрь куни кенг кўламли ҳарбий амалиётларга киришди

Toyota ИШИД унинг машиналарини қандай қилиб қўлга киритаётганини ўрганади>>

Япониянинг Toyota Motor Corp корпорацияси ИШИД гуруҳининг қўлига унинг машиналар қандай қилиб тушаётганини батафсил ўрганишга киришади

Каспий флотилияси ракеталарининг Сурияга учирилиши қайд қилинган видео 2,8 млн марта томоша қилинди>>

Каспий денгизидаги ҳарбий кемалардан Россия қанотли ракеталарининг ИШИД объектлари томонга учирилиши тасвирланган видео қарийб 2,8 миллион мартаба томоша қилинди

НАТО Туркияга қўшин жўнатишга тайёр>>

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс ҳаво кенгликларига Россия самолётлари бузиб кирганидан сўнг ўз иттифоқдошини ҳимоя қилиш мақсадида Туркияга ҳарбий қўшинлар юборишга тайёр эканини маълум қилди

Пентагон: Сурияда АҚШ самолёти Россия самолёти билан тўқнашиб кетмаслик учун ўз йўналишини ўзгартирди>>

Сурияда АҚШ жанговор самолёти охирги 6 кун ичида камида бир марта Россия самолёти билан тўқнашиб кетмаслик учун ўз йўналишини ўзгартиришига тўғри келди

WSJ: АҚШнинг НАТОдаги элчиси Сурияда "Россия ҳарбий батальони" борлигини маълум қилди>>

АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Дуглас Льют Сурияда бир батальон миқдорида россиялик ҳарбийлар борлигини маълум қилди

WSJ: Обама Сурияда ҳаракатга ўтиши керак>>

АҚШ маъмурияти ва кўплаб экспертлар президент Барак Обама Сурия масаласида жиддий чоралар кўрмаётганидан хавотирда