7 октябрь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Палван Таганов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашувда Туркманистон томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири Б.Абаев ҳамда Тадбиркорлар ва саноатчилар уюшмаси раиси А.Дадаев иштирок этишди.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва транзит юк ташишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалда қўллаш масалалари кўриб чиқилди.