Тожикистонда пахта териш кампанияси бошланганидан буён 162 минг тонна маҳсулот тўпланди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.
Тўпланган ҳосил бутун ҳажмнинг 40 фоизидан ошади.

Таъкидланишича, Тожикистон фермер хўжаликлари ҳар куни 5.7 минг тонна пахта тўпланмоқда. Айни пайтда пахта далаларида 140 минг киши меҳнат қилмоқда.