Тошкент ва Ашхобод ўзаро ҳужжатлар пакетини имзолади

Ўзбекистон 08 Октябрь 2015 4848

8 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман музокаралари якунига кўра турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар пакети имзоланди.

Музокаралар аввалида Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг қўшма баёноти қабул қилинди.

Шундан сўнг, транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро меморандум имзоланган.

Томонлар божхона иши бўйича ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишувга эришишган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукумати 2016-2018 йиллар мобайнида фан-техника, соғлиқни сақлаш соҳаси ҳамда туризм соҳаларида кенг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришган.

Бу ҳужжатлар Ҳужжатлар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга 7-8 октябрь кунларида уюштирган расмий ташрифи доирасида имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов 2013 йил ноябрида Ўзбекистонга, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов эса 2014 йил октябрида Туркманистонга расмий ташриф буюрган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар