Туркиянинг Диёрбаки вилоятидаги Силван туманида жойлашган мактабда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik агентлигининг турк хизмати хабар бермоқда.

Тахмин қилинишича, мактаб боғида граната топиб олишган ва эҳтиётсизлик туфайли у портлаб кетган.

Бунинг оқибатида 9 ёшли Ҳасан Йилмаз исмли бола ҳалок бўлди. Яна 4 нафар бола жароҳат олди: 5 яшар Мазлум, Нажи, 10 ёшли Умит ва унинг 6 ёшли укаси Мерт Йилмазлар.