Россиянинг Ульяновск вилоятида Ўзбекистон фуқароси уйсиз одамни ўлдиришда айбланиб қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Айтилишича, 33 ёшли Александр Ч. бошидан оғир жароҳат олиб, шифохонага етказилган ва у ерда бир ҳафта ётиб, оламдан ўтган.

Аниқланишича, у уйсиз бўлган ва спиртли ичимликларга муккасидан кетган.
Ўша куни у 38 ёшли ўзбекистонлик Комил Ҳусинов билан келишмовчиликка борган. Орадаги муштлашувда Ҳусинов унинг соғлиғига жиддий зиён келтирган ва ҳатто пичоқ билан таҳдид қилган.
Ўзбекистон фуқароси 7 йил 7 ойга қамалди.