6 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олган эди. Ўзбекистон вакиллари ушбу турнирни мувафаққиятли бошлади. 

Муроджон Ахмадалиев (-56 кг.), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг.), Элнур Абдураимов (- 60 кг.), Баҳодир Жалолов (+91 кг), Элшод Расулов (-81 кг) ўзларининг илк беллашувларини ғалаба билан якунлади ва барчаси кейинги босқичга йўл олди.

Айниқса, Бектемирнинг рақибини нокаут билан мағлуб этиши биринчи куннинг энг яхши жанги дея эътироф этилди.