WSJ: АҚШнинг НАТОдаги элчиси Сурияда "Россия ҳарбий батальони" борлигини маълум қилди

Жаҳон 08 Октябрь 2015 3976

АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Дуглас Льют Сурияда бир батальон миқдорида россиялик ҳарбийлар борлигини маълум қилди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Шу билан бирга, Льют Сурияда Россия ҳарбийлар гуруҳини тузишдан мақсад ҳали аниқ эмаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, ҳарбийлар ракета артиллерияси ва замонавий танклар билан қуролланган.

"Биз улар нима қилмоқчи бўлаётганликларини кузатиб борамиз. Латақиядаги Россия гуруҳи фақатгина ҳарбий базани ҳимоя қилиш учун яратилмаган, деган тахминлар бор", деб қўшимча қилиб ўтди Льют.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Сурияда 50 дан кўпроқ самолёт ва вертолёт борлигини айтган эди. Унинг айтишича, Латақиядаги ҳарбий базани қўриқлаш учун алоқа воситаларига эга денгиз пиёда аскарлари батальон гуруҳи жалб қилинган.

Маълумот учун, бир батальонда 800 гача ҳарбий бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар