АҚШ маъмурияти ва кўплаб экспертлар президент Барак Обама Сурия масаласида жиддий чоралар кўрмаётганидан хавотирда. Ҳаракатсизлик сиёсати туфайли минтақада натижага эришилмади, мамлакатнинг имижига ҳам салбий таъсир бўлди, деб ёзади The Wall Street Journal нашри.

Таъкидланишича, АҚШ стратегияси ИШИДга зарбалар бериш ҳамда фуроқалик урушини тугатиш бўйича музокаралар ўтказишдан иборат эди. Аммо маъмурият бу соҳалардан бирортасида ҳам натижага эриша олмади.

Шу билан бирга, америкалик экспертлар Россиянинг ҳаракатларини тактик ғалаба, аммо стратегик хато деб баҳоламоқда. Улар ҳарбий кампания Путиннинг обрўига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқдалар.