Яқин йилларда олтинга паст нархлар "янги меъёр" бўлади, деб маълум қилди " Майнекс-2015" тоғ-кон саноати анжуманида Хитой олтин уюшмаси раиси ўринбосари Чжан Биннань.

"Глобал иқтисодий вазият ҳисобга олинса, жаҳон иқтисодиёти ўсишининг кичик миқдорда тикланишига асослар бор, бироқ умуман олганда халқаро молиявий бозор ва асосий маҳсулотлар бозорининг сакраши ҳамда геосиёсий ва бошқа ноиқтисодий омиллар кучаётган пасайиш вақтида сезиларли тикланишни тасаввур қилиш қийин. Бундан ташқари, кўп миқдорда ноаниқ омиллар мавжуд. Долларнинг қимматлашиши умумий тенденцияси ўзгаришсиз қолмоқда. Кейинги бир неча йилларда олтинга паст нархлар янги меъёр бўлади", деб таъкидлаб ўтди Чжан Биннань.

Маълумот учун, айни пайтда олтиннинг бир унцияси (31,1 грамм) 1150 доллар атрофида сотилмоқда.