Хитойда CIPS халқаро тўлов тизими расман ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ХХР Давлат кенгаши сайтида жойлаштирилган хабарномада айтилди.
Очилиш маросими Шанхайда бўлиб ўтди.

CIPS халқаро тўлов тизими Хитой бозорининг хорижий иштирокчиларига маҳаллий ҳамкорлари билан тўғридан-тўғри юанда савдо қилиш имкониятини беради. ХХР ҳукумати шу йўл билан ўз валютасининг халқаро миқёсда тан олинишига эришмоқчи.