Хулио Иглесиас Дональд Трампга тегишли казинога киришни истамади

Маданият 08 Октябрь 2015 5777

Испаниялик машҳур қўшиқчи Хулио Иглесиас АҚШда миллиардер ҳамда АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири бўлмиш Дональд Трампга тегишли казинолардан бирига киришдан бош тортди.

У "Вангуардиа" газетасига берган интервьюсида айтишича, у бундан олдин Трампнинг казиноларига бориб турган, лекин энди бу ишни бошқа қилмайди.

"У дунёни ўзгартираман деб ўйлайди. У муҳожирлар АҚШ учун нималар қилиб берганини унутиб юборди. У ҳақиқий масхарабоз", дея Трампнинг муҳожирларга нисбатан салбий муносабатлари ва чиқишларига жавоб қайтаради испаниялик хонанда.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Нью-Гэмпшир штатидаги чиқишида Трамп сайловларда ғалаба қозонса, барча муҳожирларни Сурияга ҳайдаб солиши ҳақида айтганди.

Трамп бунгача ҳам Мексика ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан кескин қарашларини ифода қилиб келарди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар