Қозоғистоннинг “Казспорт” телеканалининг хоккей шарҳловчиси Александр Олейник. Айтилишича, воқеа кеча, 8 октябрь куни “Барис” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйин чоғида содир бўлган. Бунга сабаб сифатида унинг “Барис”га мухлислик қилмагани кўрсатилган.

У тўғридан-тўғри эфирдалигида иш бўшатилгани хабарини олган.
“Воқеалар керагидай ривожланмаётган бўлса, шарҳловчини ишдан бўшатиш керак. Навбатни топширдим”, - деб ёзди журналист Twitter’да.
“Казспорт” директори Павел Цибулин Олейникни телеканал эмас, хоккей ўйинлари трансляциясини етказувчи компания ишдан бўшатганини маълум қилди.

“У бошқа ўйинлар бўйича бизнинг шарҳловчимиз бўлиб қолади, биз унинг ишидан қониқамиз ва гонорар тўлаймиз, - деди у. – Аммо хоккейда вазият бошқачароқ. Sport Media Enterprise Kazakhstan компанияси бор, у бизга шарҳланган тайёр маҳсулотни етказади... Яъни, улар билан шартнома бор, у нега ҳайдалганини улардан сўраш керак”.