Гаагадаги Халқаро жиноий суди прокурори 2008 йилда Жанубий Осетияда содир бўлган ҳодисалар юзасидан тергов олиб боришни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди, дея ёзмоқда «Коммерсантъ».

Россия томонидан тақдим этилган материалларни ўрганиш асносида можаролар вақтида Грузиянинг собиқ президенти, айни пайтда Украинанинг Одесса вилояти раҳбари саналган Михаил Саакашвили бошчилигида бир қатор ҳарбий жиноятлар содир этилгани ойдинлашди.

Шу муносабат билан ҳужжатларни ўрганадиган махсус комиссия тузилади.
Маълумотларга кўра, материллардаги айбловлар ўз тасдиғини топса, Сакаашвили 30 йил ёки умрбод қамоқ жазосига тортилиши мумкин.