8 октябрь куни Тошкентда “Beauty Uzbekistan – 2015” халқаро кўргазмаси иш бошлади

Ўзбекистон 09 Октябрь 2015 2575

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да 8 октябрь куни “Beauty Uzbekistan – 2015” халқаро кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Мазкур халқаро кўргазма Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида ITE Uzbekistan халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Анъанавий ўтказиб келинаётган “Beauty Uzbekistan” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Индонезия, Франция, Италия, Греция, Венгрия, Россия, Исроил ва бошқа давлатлардан қирқдан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда.

Халқаро кўргазмада фаол иштирок этаётган мамлакатимиз корхоналари юз териси парвариши бўйича воситалар, пардоз ва парфюмерия маҳсулотлари, соч бўёқлари, шампунь ва бальзамлар, совунлар, кремлар, аксессуар ва тақинчоқлар, гигиеник воситалар, соҳада қўлланиладиган асбоб-ускуналар, махсус кийимлар ҳамда ўз хизматларини таклиф этмоқда. Кўргазмада қатнашаётган истиқболли корхоналар сафида мамлакатимизнинг “AB Form Sistem”, “Bitobi Pro”, “Breeze”, “Ece Cosmetic”, “Fabienne Inter Group”, “Jasmin Fito Pharma”, “Le Asante Cosmetics”, “Luxury Aroma”, “Mountain Herbs”, “Zamona Rano” каби фирма ва компаниялари бор.

Улар томонидан намойиш этилаётган маҳсулотлар барчанинг эътиборини тортмоқда.
Кўргазмада иштирок этаётган Греция, Италия, Франция компаниялари соч ҳамда юз парвариши учун воситалар, бўёқлар, кремлар, Жанубий Корея, Польша, Исроил ишлаб чиқарувчилари турли косметика маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар