АҚШ бошчилигидаги коалиция 7 октябрда Ироқ ва Сурияда 20 та авиазарба амалга оширди, улардан фақатгина 2 таси Сурия ҳудудига берилди. Бу ҳақда 8 октябрда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги маълум қилди. 

Сурияда жанговор ҳаракатлар Ал-Ҳасака муҳофазасида олиб борилди, бу ерда нефть тўплаш пункти ва нефть насоси йўқ қилинди. Ироқда зарбалар Киркук, Мосул, Ар-Рамади, Синжар ва бошқа шаҳарлар ҳудудларига берилди, ИШИД террорчилик гуруҳининг бир қатор позициялари ва траншеялари, қўлбола бомбалар ишлаб чиқарувчи объектлар ва қурол-аслаҳа омборлари йўқ қилинди.

АҚШнинг Суриядаги ИШИД позицияларига авиазарбалари суръати ўтган ойга,  яъни Россия авиазарбалар беришни бошлашидан олдингига нисбатан бирмунча пасайганроқ бўлиб қолмоқда. 7 октябрда Ироқда Австралия, Канада, Франция, Иордания, Нидерландия, Буюк Британия ва АҚШ самолётлари авиазарбалар берди. Суриядаги ҳужумларда Австралия, Баҳрайн, Канада, Франция, Саудия Арабистони, Туркия, БАА ва АҚШ самолётлари иштирок этди.