ИШИД террорчилик гуруҳи АҚШ учун "Ал-Қоида"дан кўра каттароқ хавф солмоқда, деб айтди 8 октябрда АҚШ конгрессида АҚШ Миллий аксилтеррорчилик маркази раҳбари Николас Расмуссен.  

"ИШИД зўравонликни тарғиб қилувчи глобал экстремистик ҳаракат етакчиси сифатида "Ал-Қоида"дан ўтиб кетди", деб айтди Расмуссен Сенатнинг ички хавфсизлик қўмитасидаги нутқи давомида.

Расмуссеннинг айтишича, террорчиликка қарши курашиш бўйича мутахассислар "Ал-Қоида"нинг Ямандаги бўлинмасини АҚШга ҳужум қилишни режалаштираётгани учун ҳанузгача катта хавф деб ҳисобламоқдалар.