АҚШда 360 кг келадиган бемор пиццага буюртма бергани учун шифохонадан ҳайдаб юборилди

Жаҳон 09 Октябрь 2015 4858

АҚШнинг Род-Айленд штатида семизликдан азият чекувчи бемор пиццага буюртма бергандан кейин ўзи даволанаётган шифохонадан ҳайдаб юборилди. Оқибатда 360 килограмм тош босадиган Стивен Ассанти автомобилда яшашига тўғри келди, чунки унинг яқинлари унга уйга қайтишга рухсат беришмади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилди.

30 ёшли Ассантининг айтишича, у 80 кунлик даволаш курсидан ўтган ва 9 кг га озишга муваффақ бўлган, бироқ у охир-оқибат парҳезга чидолмади: эркак ўзи яхши кўрган пиццага буюртма беришга қарор қилган.

Ассанти бу қилмиши учун шифохонани тарк этиши сўралгач, у уйига қайтишга қарор қилган, бироқ бу унинг ота-онасига хуш келмаган. Йигитнинг отаси Стивен Вейеттенинг айтишича, унинг ўғли назорат ва кузатувда бўлишга муҳтож ва бунга фақатгина шифохонада эришиш мумкин, шунинг учун озиш дастурини яна бошлаш ҳақида келишиш зарур.

Ассанти уйига киритилмагач, отасининг йўлтанламас автомобилида яшашга қарор қилди. У бу машинада шифохонага келган эди. Йигит меҳмонхонада яшашга моддий имкони йўқлигини айтмоқда. “Мен егуликка ружу қўйганман, мен буни тушунаман. Ҳа, бу касаллик”, деб тан олмоқда Ассанти.

Шифохонада Стивеннинг даволаш дастуридан четлатилганини тасдиқлашди, бироқ махфийлик нуқтаи назаридан тафсилотларни беришдан бош тортишди.

The Daily Mirror нашрининг таъкидлашича, Ассанти озиш дастурида иштирок этиши муҳим бўлган, чунки унинг вазни унда ошқозон шунтирлашини ўтказиш учун зарур бўлган даражага келтирилиши керак эди. Бу операция одатда семизликка қарши курашда қўлланиб, ошқозоннинг ҳажмини камайтиришга қаратилган. Стивен бунинг учун тахминан 247 кг гача озиши керак эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар