Бразилияда 9 полициячи давомли қотилликларда гумон қилиниб, ҳибсга олинди

Жамият 09 Октябрь 2015 1977

Бразилияда серияли қотилликда гумон қилинаётган 9 нафар полициячи қамоққа олинди. Ушбу полициячилар Сан-Паулу шаҳрида ўтказилган кенг кўламли амалиёт чоғида қўлга олинган.

Улар 13 август куни шаҳарда амалга оширилган серияли қотилликларда (бу қотилликлар давомида 19 киши қурбон бўлган) айбланади.

Маълум қилинишича, ўша куни шаҳардаги барлардан бири олдига машина келиб тўхтаган ва ундан капюшонли кийимдаги кишилар тушиб, одамларга қарата ўт очган. Худди шу ҳолат шаҳарнинг бошқа чеккаларида ҳам такрорланган.

Гувоҳларнинг айтишича, капюшонли кийимдаги бу қуролли кишилар ўз қурбонларини отишдан олдин уларни сўроққа тутиб, кимлиги ва ўтмишдаги жиноятлари ҳақида суриштиришган.

Бу воқеалардан сўнг, Сан-Паулу губернатори тезкор текширувлар ўтказиш ва айбдорларни топишга ваъда берганди. Шу кунгача бу жиноятларга алоқадор сифатида фақат бир киши ҳибс қилинганди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг айишларича, Бразилияда полициячилар қўлидан ҳалок бўлувчилар нисбатан кўпчиликни ташкил қилади.

Amnesty International ташкилоти маълумотига кўра, фақатгина Рио-де-Жанейро шаҳрининг ўзида кейинги 5 йил ичида полициячилар 1,5 мингдан ортиқ кишини отиб ташлашган. Маълумотларда айтилишича, бразилиялик полициячилар таъқиб қилинаётган жиноятчиларни таслим бўлишига қарамасдан ёки жароҳат олганидан кейин ҳам отиб ташлайверишади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар