Чагаев ва Браун ўртасидаги чемпионлик жанги Россияда бўлиб ўтади

Спорт 09 Октябрь 2015 5952

Бокс бўйича Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA) йўналишидаги супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасидаги жанг Россиянинг Москва ёки Грозний шаҳарларидан бирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС нашри боксчининг менежери Тимур Дугазаев берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

«Жаҳон чемпионлиги унвони учун асосий даъвогар Лукас Браун ҳисобланади. Ҳозир биз мазкур жанг санасиини WBA томонидан тасдиқланишини кутиб турибмиз. Браунга қарши жанг Россияда – Москва ёки Грозний шаҳарларидан бирида бўлиб ўтади. Буни Рамзан Қодиров билан муҳокама қилиб олишимиз керак», - дейди Дугазаев.

Олдинроқ, Чагаевнинг пуэрто-риколик Фрес Окендога қарши 17 октябрда бўлиб ўтиши керак бўлган жанги Окендонинг жароҳат олгани сабаб бекор қилинганди.

Чагаев ҳисобида ҳозиргача ўтказилган жангларда жами 34 ғалаба (21 нокаут), иккита мағлубият (Владимир Кличко ва Александр Поветкиндан) ва бир дуранг натижаларини қайд қилган. Браун эса ўтказган 23 жангининг барчасида (20 нокаут) ғалаба қозонган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18742 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39616 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151612 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43366 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 167 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
18:12 327 Жамият
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 1618 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 327 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 358 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 1193 Спорт
Кўпроқ янгиликлар