Дарига Назарбоеванинг фаолиятига бир назар: у барини нимадан бошлаган эди?

Жаҳон 09 Октябрь 2015 13156

Бугун Дарига Назарбоева Қозоғистоннинг энг қудратли хонимларидан бир. Қозоғистон президентининг тўнғич қизи мамлакат бош вазири ўринбосари ҳисобланади.
Бугун Дарига Назарбоева Қозоғистоннинг энг қудратли хонимларидан бири. Қозоғистон президентининг тўнғич қизи мамлакат бош вазири ўринбосари ҳисобланади.

Дарига Назарбаеванинг карьераси 1992 йилда онаси ва мамлакатнинг биринчи хоними Сарой Назарбоева томонидан ташкил этилган “Бөбек” болалар хайрия фондида вице-президент бўлгач бошланди.

Мамлакат мустақилликка эришганининг иккинчи йили, энди оёққа турилган. Ана шундай бир шароитда хайрия фонди биринчи миллий ташкилот бўлди. Бу лавозимда президент қизи икки йил фаолият юритди.


Дарига Назарбоеванинг кейинги карьераси Қозоғистоннинг асосий телеканали билан бевосита боғлиқ. 1994 йилда Миллий телевизион ахборот агентлиги “Хабар”нинг директори бўлди. Орадан бир йил ўтиб, агентликнинг мухбирлик тармоқлари ривожлантирилди, замонавий технологиялар билан жиҳозланди ҳамда у мамлакатдаги телеканаллар орасида етакчиси бўлди.
1998 йилда “Хабар” медиахолдинга айлантирилади, Дарига Назарбоева эса ана шу медиахолдингни президентига айланади, 2001 йилда эса директорлар кенгаши раиси сифатида фаолият юритади.

Қозоғистонликлар ўша пайтда “Хабар” лойиҳаси остида экранларга чиққан “Чорраҳа” сериалини яхши эслашади. Сериал шахсан Дарига раҳбарлиги остида эфирга узатилган.

Айрим маълумотлар шуни кўрсатадики, ушбу сериалли суратга олган ижодкорлар Буюк Британияга бориб махсус курсдан ўтиб келишади. Суратга олиш ишлари Portobello Media Ltd британ компанияси раҳбарлигида кечади. Натижада биринчи миллий маҳсулот юзага келади, оддий инсоний ҳаётнинг оғир дамларидан ҳикоя қилувчи сериални минглаб қозоғистонликлар томоша қилади.

“Хабар” журналистикаси тараққиёти билан тўхталиб қолингани йўқ, 2002 йилда Дарига Назарбоева ташаббуси билан Қозоғистонда 1-журналистлар анжумани ўтказилди.

Айнан мана шу анжуманда мамлакатда журналистика Кодексини ташкил этиш бўйича савол кўтарилди. Именно на этом конгрессе впервые был поднят вопрос о создании Кодекса этики журналиста в стране. Айнан мана шу йили Дарига биринчи Евросиё медиа форуми ташаббускори бўлди.

“Асар” — барчага тинчлик!

2001 йилда Дарига Назарбоева “Асар” деб номланган янги кўринишдаги республика партияси етакчисига айланди. Партиянинг ўз олдига қўйган асосий мақсади Қозоғистон Республикаси президенти ўтказаётган ислоҳотларни тўлақонли қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган. Шу билан бирга “Қозоғистон—2030” дастурини ҳам.

Сиёсатчи матбуот орқали “Мен барчасига улгураман — партияга раҳбарлик қилишга, журналистика билан шуғулланишга ва ҳатто концерт беришга”, деб эълон қилди. Шу вақтдан бошлаб Дариганинг қўшиқчилик фаолияти кенг омма эътиборига тушди.

2004 йилда “Асар” партияси мамлакатда ўтган парламент сайловларида учинчи ўринни қўлга киритди. Дарига Назарбоева Қозоғистон Парламенти Мажлисида депутат мавқени қўлга киритди. Орадан бир йил ўтгач эса, ҳудудлар ва хусусий тадбиркорлик тараққиёти билан шуғулланувчи “Аймак” депутатлик гуруҳига раҳбарлик қилди.

Орадан 2,5 йил вақт ўтгач, “Асар” партиясининг аъзолари 200 минг нафарга етади ва Дариганинг ташаббуси билан “асарчилар” бирлашмалари пайдо бўлади.

Мажлис-вумен

2012 йили Қозоғистонда ўтган навбатдаги парламент сайловларида Дарига Назарбоева Мажлис депутати бўлди ва у ердаги ижтимоий-маданий қўмитанинг раҳбарига айланди.


Журналистлар ва ҳамкасблари унинг нутқлари янада қатъий бўлиб бораётгани, айрим ҳолларда сўзларининг кескин тус олаётгани, ҳамкасб-вазирларни ноқулай аҳволга солиб қўяётгани ҳақида Даригага кўп бор айтишди.

Қуйида депутатнинг кенг муҳокамага сабаб бўлган ва тез-тез такрорлайдиган гапларидан мисол келтирамиз:
— Қозоғистонда одамлар ёрдамида доимий оғриқни ҳис этиш учун гиёҳвандлик анальгетикни шакллантириш керак.

“Сурункали оғриқларни 72 соат давомида тўхтатиб қўядиган морфиннинг таблетка кўриниши йўқ. Қозоғистонда ана шу гиёҳвандлик анальгетикини жорий этиш ўн марталаб арзонга тушади”, — деб айтган Дарига Назарбоева.

— Чуй водийси плантацияларига фармацевтика компанияларини жўнатиш керак. Назарбоеванинг сўзларига кўра, ҳукумат ҳар йили бегона ўсимликларни йўқ қилиш учун жуда кўп маблағ сарфлайди. Аммо ўсимликлардан зарур дори-дармон воситалари тайёрласа бўлади, масалан, Альцгеймер касаллигига қарши.

— Ногиронларнинг ота-оналарини эътироф этиш керак. Бу унинг яқинларини иш билан таъминлайди. Чунки улар ногиронга туну-кун қарайман деб, ишга ҳам бора олишмайди. Шу билан бирга уларнинг нафақа масалаларини ҳам яхшилаш керак.

— Қозоғистон бозорларини генетикаси ўзгартирилган маҳсулотлардан тозалаш керак. Депутатнинг таъкидлашича, Қозоғистонда 1996 йилдан кейин генетикаси ўзгартирилган маҳсулотлар туфайли касалликлар сони сезиларли равишда ошиб кетди. Шу боис мустақил экспертлар гуруҳи тузилди ва ва бу маҳсулолтлар қонун органлари томонидан қаттиқ назоратда бўлди.


Дарига Назарбоева ўз сиёсий карьерасини қуриш даврида ижтимоий лойҳаларни қўллаб-қувватловчи “Миллат етакчиси — Қозоғистон республикасининг биринчи президенти Фонди”га раҳбарлик қилди ва уни хайрия ишларида кўмакчи бўлди.
Сиёсатдан ташқари у – уч фарзанднинг онаси, тўрт набиранинг бувиси, операнинг меццо-сопрано йўналишида куйловчи опера қўшиқчиси, рус романслари ва қозоқ миллий қўшиқларини куйловчи ижодкор сифатида ҳам эътироф этилади.

Дарига Назарбоева 2014 йилнинг 3 апрелидан Қозоғистон Республикаси Мажлисида вице-спикер лавозимига тайинланди ва “Нур Отан” партиясининг парламентдаги фракциясига раҳбарлик қилди. 2015 йилнинг 11 сентябрида эса Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари этиб тайинланди.


Омадли сиёсатчининг келажакдаги кейинги қадамлари қандай бўлади, буни вақт кўрсатади. У бир сафар БААнинг “Khaleej Times” газетасига берган интервьюсида қуйидаги саволга жавоб беришига тўғри келган: “Сиз ўзингизни навбатдаги Қозоғистон президенти сифатида кўра оласизми?” У: “Йўқ, мен ҳозир қандай бўлсам, шундайлигимдан бахтлиман”, деб жавоб қайтарган. 

Кўпроқ янгиликлар