Эксперт: Toyota машиналари ИШИДга Австралия орқали етказилмоқда

Жаҳон 09 Октябрь 2015 7580

Toyota автомобиллари ИШИД террорчилари қўлига Австралиядан етказилмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости”га терроризм муаммолари бўйича эксперт, австралиялик профессор Грег Бартон маълум қилган.
Унинг ойдинлик киритишича, япон машиналари Австралиядан ўғирланиб, Туркия орқали Сурияга етказилмоқда.
Бартоннинг қайд этишича, Toyota компанияси ИШИД жангарилари ишлатаётган Hilux автомобилларини одатда оқ рангда ишлаб чиқаради. Шунингдек, мазкур автомобиллар унга пулемёт ўрнатиш қулай бўлгани учун ҳам террорчилар томонидан кенг қўлланилади.

Кўпроқ янгиликлар