АҚШ Суриянинг ўртамиёна мухолифатига кўмак кўрсатишни давом эттирмоқда, деб айтди 8 октябрда журналистларга НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишидан кейин АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер.

АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафтада АҚШ Сурия мухолифатига кўмак беришни давом эттиришини айтган эди. Шу билан бир вақтда бир гуруҳ сенаторлар Пентагон, АҚШ Давлат департаменти ва МРБ раҳбарларига Сурия мухолифати жангариларини ўқитиш ва жиҳозлаш дастурини тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилган. Уларнинг фикрича, бу дастур самарасиз бўлиб, ихтилофнинг авж олишига олиб келади ва АҚШга хавф солади. Шунингдек, сенаторларнинг таъкидлашича, дастурга ажратилган 500 млн доллар 5 минг жангари ўрнига 100 дан камроқ жангари тайёрлашга имкон берган.