Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳи жуда кўп талофот берди ва ўз тактикасини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳақда Россия ҳаво кучлари бош штаби қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Игорь Макушев маълум қилган.

Маълум қилинишича, Россия авиацияси авиазарбалар беришда давом этмоқда.
Авиазарбалар бериш натижасида жангариларнинг бошқарув пунктларига, қурол-аслаҳа сақланадиган омборхоналари, шунингдек, Ракка, Латақия, Хама, Идлиб ва Алепподаги жангарилар тайёрлаш қароргоҳлари йўқ қилинган.