Исроил ҳарбийлари Россияни Сурия мухолифати гуруҳи позициясига оид маълумотлар билан таъминлаб туришни бошлайди. Бу ҳақда Channel 2TV телеканалида хабар берилган.

Телеканал хабарига кўра, бунга жавобан Россия Сурия орқали “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қурол етказиб берилишини тўхтатишга ваъда берган. Шунингдек, Исроил самолётларига Суриянинг қирғоқ бўйидаги 3 тумани осмонида (Россия ҳарбйилари жойлашган) парвоз қилишга имкон берилади.

Хабарларга кўра, жорий ҳафтада Тел-Авивда Россия ва Исроил ҳарбийлари ўртасида Бош қўмондонлик ўринбосарлари даражасида музокаралар олиб борилган. Томонлар яқин кунларда музокараларни Москвада давом эттиришга келишиб олган.