"Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Хорватиянинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси, деб тан олинди.

27 ёшли футболчи овоз бериш жараёнида 105 балл тўплаб, фаолиятида илк бор мазкур совринни қўлга киритди.

Кучли учликдан 85 балл тўплаган “Вольфсбург” аъзоси Иван Перишич ва 80 балл тўплаган “Реал” футболчиси Лука Модрич жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич ўтган мавсумда "Барселона" таркибида Испания чемпиони, Испания Кубоги соҳиби ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди